Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 49 марта ўқилди
“Давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармойиши (Ф–68-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.

Фармойишга кўра, 2026 йил 1 январдан давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади.

Дастурнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

► давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш;

► ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш ва жараёнларнинг шаффофлигини ошириш орқали суиистеъмолчилик хавфини камайтириш.

Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш мақсадида Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил этилади.

Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, бу борада амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини баҳолаш “Zero Bureaucracy” рақамли платформаси орқали амалга оширилади.

Chat