Шрифт ўлчами
Кўриниш
✅ Низом электрон ҳисобварақ-фактураларнинг (ЭҲФ) товарларни (хизматларни) айнан битта етказиб бериш занжири бўйича хавф даражасини баҳолаш, уларни тегишли тоифаларга ажратиш тартибини, шунингдек, хавф даражасига қараб ЭҲФлар бўйича ҚҚС тўлаш ва ҳисобга олиш хусусиятларини белгилайди.
Низомга кўра, ЭҲФлар хавф даражасини баҳолаш тизими (Ахборот тизими) асосида аниқланган юқори хавф даражасига эга бўлган ЭҲФларнинг улуши ҳисобот даврида ҚҚС тўловчилари томонидан расмийлаштирилган жами ЭҲФлар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
ЭҲФларнинг хавф даражаси мезонлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади:
✅ Ушбу Низомни қўллаш мақсадида ЭҲФлар хавф даражалари бўйича қуйидаги тоифаларга мувофиқ таснифланади:
▪️ хавф даражаси паст ЭҲФлар;
▪️ хавф даражаси юқори ЭҲФлар.
ЭҲФлар ахборот тизимида назарда тутилган ҳар бир мезон бўйича тегишли баллар сонини қўшиш орқали автоматик тарзда баҳоланади.
ЭҲФлар хавф даражалари бўйича қўлланадиган ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган умумий балл асосида таснифланади.
Солиқ қўмитаси хавф даражасини ҳисобга олган ҳолда, ЭҲФларнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритади.