Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2650 марта ўқилди

Академиянинг мақоми

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Бош прокуратура Академияси негизида ташкил этилган махсус олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Академия:

— бакалавриат;

— магистратура;

— олий таълимдан кейинги таълим;

— ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

— илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширади.

Бакалавриат

Академияда, жумладан, «Тергов фаолияти» бакалавриат йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

Ушбу йўналишда таълим кундузги шаклда ташкил этилиб, номзодлар белгиланган махсус танлов тартибидан ўтади.

Номзодларни саралаш ва қабул қилиш ҳақидаги эълон ҳар йили 1 февралга қадар жойлаштирилади.

Қабул босқичлари

«Тергов фаолияти» йўналишига қабул жараёни бир нечта босқични ўз ичига олади.

Жумладан:

— дастлабки танлов;

— махсус психологик танлов;

— ёзма имтиҳон;

— тест синови ўтказилади.

Ҳар бир босқич бўйича талаблар Академиянинг махсус қабул қоидаларида белгиланади.

Ҳарбий тайёргарлик

«Тергов фаолияти» йўналишидаги талабалар учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ҳарбий тайёргарлик ўқув марказида бепул ҳарбий тайёргарликдан ўтиш имконияти назарда тутилган.

Битиргандан кейинги хизмат мажбурияти

Тегишли бакалавриат дастурини давлат гранти асосида тамомлаган битирувчилар учун ваколатли суриштирув ва тергов органларида камида 3 йил хизмат қилиш ёки ишлаш мажбурияти назарда тутилган.

Эслатма: қонунчиликда белгиланган ҳолатларда битирувчи мажбурий хизматни ўташдан бош тортса ёки уни бажармаса, дипломни олиш учун битирган йилда амал қилган контракт миқдорининг 25 бараварига тенг компенсация тўлаши талаб қилиниши мумкин.

Магистратура ва илмий тайёргарлик

Академияда магистратура ҳамда олий таълимдан кейинги таълим шакллари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида юқори малакали ва илмий кадрлар тайёрланади.

Қабул параметрлари, мутахассисликлар ва танлов тартиби тегишли норматив ҳужжатлар ҳамда ҳар йилги қабул параметрларига мувофиқ белгиланади.

Chat