Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2779 марта ўқилди

Адлия вазирлиги Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3783, 28.02.2026 й.).


Миллий рейтинг Таълим сифатини таъминлаш агентлиги томонидан юритилади.

✅ Давлат ва нодавлат ОТТлар қуйидаги 4 та тоифа бўйича миллий рейтингга киритилади:

▪️ амалий фанлар;
▪️ тиббиёт фанлари;
▪️ ижтимоий-гуманитар фанлар;
▪️ ижод (спорт).

Ҳар йили 1 ноябрга қадар ўтган йил учун миллий рейтинг натижалари эълон қилинади.

Бунда, ҳар йили 1 июнга қадар талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома ва халқаро экспертлар ўртасида халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома ўтказилади.

☑️ Миллий рейтингни ҳисоблашда фойдаланиладиган жами 25 та индикатордан 5 таси умуммиллий сўровнома асосида аниқланади ҳамда ушбу сўровнома натижалари инобатга олиниши учун ОТТдаги талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг камида 20 фоизи сўровномада иштирок этиши лозим.

Chat