Япония жорий йил 1 июлдан бошлаб хориж фуқаролари учун виза расмийлаштириш нархини беш баробарга оширмоқда, дея хабар берди Тҳе Эсономис Тимес.
Қайд этилишича, бу виза тарифларининг сўнгги 48 йил ичидаги илк бор қайта кўриб чиқилиши ҳисобланади.
Ушбу қарор 19 июнь куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида маъқулланган. Расмийлар тўловларнинг ошишини мамлакатдаги хорижликлар сони ортиб бораётгани фонида кўпайиб бораётган маъмурий харажатларни қоплаш зарурати билан изоҳламоқда.
Бир марталик кириш визасининг нархи амалдаги 3 минг енадан 15 минг енага, яъни тахминан $93 га оширилади. Белгиланган муддат давомида мамлакатга бир неча марта киришга рухсат берувчи визалар учун йиғим эса амалдаги 6 минг енадан 30 минг енага, яъни тахминан $186 га кўтарилади.
Ташқи ишлар вазири Мотеги Тосимитсу мухбирларга амалдаги виза тўловлари 1978 йилда жорий қилинганини, ҳозирда эса нархлар ўсиши ва валюта курсларидаги ўзгаришлар туфайли қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.
Мотегининг таъкидлашича, қарор турли таъсирлар ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда қабул қилинган ва у бу ўзгариш мамлакатга кириш туризмига дарҳол таъсир кўрсатишини кутмаяпти.
2026 йилнинг май ойида Японияда улгуржи инфляция сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага кўтарилди. Тегишли кўрсаткич 6,3% гача ўсган. Бу Яқин Шарқдаги можаролар натижаси бўлди.