Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 72 марта ўқилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (350-сон, 30.06.2026 й.) билан, Ҳукуматнинг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга IQ тест ўтказиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Бунда, IQ тест юриспруденция таълим йўналиши бўйича Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда ўтказилади.

Рўйхатдан ўтиш жараёнларида ҳуқуқ соҳасида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси билан бирга IQ тестдан ўтишни танлаган абитуриентлар учун IQ тест синовлари ТДЮУ томонидан IQ тест олувчи ҳамкор хорижий ташкилот билан ўзаро шартнома асосида ҳар йили 10 июльга қадар ўтказилиши белгиланган.

IQ тест синовларини ўтказиш ва натижаларни баҳолаш хорижий ташкилот талабларига асосан амалга оширилади.

Фақатгина, IQ тест синовларидан муваффақиятли ўтган абитуриентларга ОТТ ва бакалавриат таълим йўналишини танлаш жараёнида бошқа мос йўналишлар билан бирга ТДЮУнинг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларини танлаш имконияти яратилади.

Маълумот учун, мазкур таълим йўналишларига танловда чет тиллари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб қилинади.

Chat