Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (352-сон, 30.06.2026 й.) билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг архив ҳужжатларини Ягона миллий архив ахборот тизимида электрон шаклда сақлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари, шунингдек, бошқа давлат ташкилотларининг архив ишига оид ҳужжатларини электрон шаклда шакллантириш ва юритиш ҳамда Ягона миллий архив ахборот тизимидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, архив ахборот тизимидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда оператор ўртасида тузиладиган шартномага асосан фойдаланилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари Архив ахборот тизимига уланиш учун аризани Архив ахборот тизимида сўров юборишга мўлжалланган махсус ойна орқали операторга юборади.

Оператор ариза келиб тушган кундан бошлаб 2 иш кунида уни кўриб чиқади.

Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, оператор давлат органлари ва ташкилотларини Архив ахборот тизимига улаш юзасидан шартномани уларга электрон шаклда юборади.

Давлат органлари ва ташкилотлари шартномани имзолаб, унда кўрсатилган тўловларни тўлагандан сўнг оператор фойдаланувчини 2 иш куни ичида Архив ахборот тизимига улаш чораларини кўради.

Chat