1 августдан бошлаб жарима майдончасидан транспорт воситасини олиб чиқишга рухсат фақат Жарима майдончаси ахборот тизими орқали QR-код билан электрон шаклда берилади.
Ички ишлар вазирлиги Солиқ қўмитаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой ичида мазкур тизимни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилади.
Натижада жарима майдончасига жойлаштирилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар — транспорт маркаси, давлат рақами, майдончага киритилган ва чиқарилган вақти, ундирилган тўлов ва бошқалар солиқ тизимида автоматик шаклланади.
Шунингдек, унга қонунбузарлик учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларнинг реквизитлари ҳам киритилади.
Жорий йил апрель ойидаги ҳукумат қарори билан автомобилни жарима майдончасидан олиб чиқиш учун Ягона портал, ЙҲХХ мобил иловаси ёки Давлат хизматлари марказлари орқали электрон мурожаат қилиш имкони яратилиши белгиланган эди.