Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 71 марта ўқилди

Чиптасиз йўловчининг жавобгарлиги

Йўловчининг чиптасиз юриши ёки 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган болани чиптасиз олиб юриши:

  • шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда — БҲМнинг 1/5 қисми;
  • маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда — 2 БҲМ миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болани чиптасиз олиб юриш

Шаҳар атрофига, маҳаллий ёки узоқ масофага қатнайдиган поездларда 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болани чиптасиз олиб юриш учун БҲМнинг 1/5 қисми миқдорида жарима белгиланган.

Жарима тўлаш йўловчини чипта ҳақини тўлашдан озод қилмайди.

Жаримадан ташқари чипта ҳақи ҳам ундирилади

Пассажир поездида чиптасиз йўловчи аниқланса, жарима билан бир вақтда ундан ўтирган жойидан манзил станциясига ёки бошқа поездга ўтиш пунктигача чиптанинг тўлиқ қиймати ундирилади. Тўлов белгиланган шаклдаги квитанция билан расмийлаштирилади.

Агар чиптасиз йўловчи поезддан тушишини билдирса, у жаримадан ташқари ўтирган жойидан энг яқин станциягача чиптанинг тўлиқ қийматини тўлаши керак.

Шаҳар атрофига қатнайдиган поездда ҳам чиптасиз йўловчидан жарима билан бирга чиптанинг тўлиқ қиймати ундирилади.

Болаларни чиптасиз олиб юришда кейинги сафар

5 ёшдан 10 ёшгача бўлган бола болалар чиптасисиз олиб юрилгани аниқланса, белгиланган жаримадан ташқари боланинг кейинги сафарини давом эттириши учун болалар чиптаси сотиб олиниши керак.

Chat