Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 208 марта ўқилди

Маҳалла раиси маҳалла ҳудудидаги умумий муаммоларни ўрганади ҳамда уларни ҳал этиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.


Маҳалла раисининг асосий вазифалари:

  • аҳоли муаммоларини аниқлаш ва масъул ташкилотларга етказиш;

  • маҳалла инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;

  • кўча ва хонадонларнинг ободлигини таъминлаш;

  • ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;

  • оммавий ҳашарларни ўтказиш;

  • миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналарни тарғиб қилиш;

  • “Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш.

Маҳалладаги бирор муаммо қайси ташкилот ёки масъул ходим ваколатига киришини билмасангиз, аввало маҳалла раисига мурожаат қилишингиз мумкин.

Chat