Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6 марта ўқилди

Хотин-қизлар фаоли маҳалладаги аёлларнинг муаммоларини ўрганиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.


Хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари:

  • оилавий низолар ва ажримларнинг олдини олиш;

  • хотин-қизларнинг муаммолари ва эҳтиёжларини ўрганиш;

  • ёрдамга муҳтож аёлларга тегишли ташкилотлар орқали кўмаклашиш;

  • хотин-қизларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;

  • аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;

  • соғлом оила муҳитини тарғиб қилиш;

  • тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

  • маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

Оилавий муаммо, тазйиқ, зўравонлик, таълим олиш ёки ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларида хотин-қизлар фаолига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавф мавжуд бўлса, дарҳол ички ишлар органларига ёки тезкор хизматларга мурожаат қилиш лозим.

Chat