У қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боради:
маҳаллада жамоат тартибини сақлаш;
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан ишлаш;
жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини ўрганиш;
низоли ва хавфли вазиятларнинг олдини олиш;
назоратсиз ёки қаровсиз қолган вояга етмаганларни ҳимоя қилиш;
фуқароларни турли ноқонуний ва зарарли оқимлар таъсиридан ҳимоялаш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.
Маҳаллада жамоат тартиби бузилиши, оилавий низо, вояга етмаганлар назоратсиз қолиши ёки ҳуқуқбузарлик хавфи мавжуд бўлса, профилактика инспекторига мурожаат қилиш мумкин.