Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 145 марта ўқилди

Ҳужжатлар ўртасидаги зиддият нима?

Ҳуқуқий зиддият — бир ҳуқуқий муносабатни тартибга солувчи икки ёки ундан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормаларининг бир-бирига мос келмаслиги.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддият мавжуд бўлса, аввало уларнинг юридик кучи, қабул қилинган вақти ва тартибга солиш доираси аниқланади.

Турли юридик кучга эга ҳужжатлар

Агар турли юридик кучга эга ҳужжатлар ўртасида зиддият бўлса, юқори юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.

Масалан, вазирлик буйруғи Вазирлар Маҳкамасининг қарорига, Ҳукумат қарори эса қонунга зид бўлиши мумкин эмас.

Тенг юридик кучга эга ҳужжатлар

Тенг юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддият бўлса, одатда:

  • кейинроқ қабул қилинган ҳужжат;
  • муайян муносабатни махсус тартибга солувчи норма қўлланилади.

Махсус норма — умумий қоидадан фарқли равишда муайян шахслар, ҳолатлар ёки муносабатларга нисбатан қўлланиладиган норма.

Ваколат доираси ҳам ҳисобга олинадими?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат уни қабул қилган органнинг ваколати доирасида бўлиши шарт.

Агар ҳужжат ваколатдан ташқари қабул қилинган ёки юқори юридик кучга эга ҳужжатга зид бўлса, уни бекор қилиш, ўзгартириш ёки қонунчиликка мувофиқлаштириш чоралари кўрилади.

Фуқаро нима қилиши мумкин?

Ҳуқуқий зиддият туфайли фуқаронинг ҳуқуқлари бузилса, у:

  • юқори турувчи давлат органига;
  • ваколатли адлия органига;
  • прокуратурага;
  • судга мурожаат қилиши мумкин.
Chat