Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13282 марта ўқилди

Касалларни (беморларни) ташиш тартиб
  • Изоляциялаш талаб этиладиган беморларни ташиш изоляция қилинган купеда кетаётганларнинг сонидан қатъи назар, банд қилинган купедаги барча жойлар қиймати тўланган ҳолда кузатувчилар ҳамроҳлигида амалга оширилади.
  • Ушбу беморларни жўнатувчи жисмоний ва юридик шахслар, олдиндан, лекин 5 кундан кечиктирмасдан алоҳида купени тайёрлаш учун талабномани беришлари шарт.
  • Ушбу тоифа йўловчиларини ташиш жойлардаги санитария-эпидемиология хизматларининг қатъий назорати остида санитария-эпидемиология меъёрларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.
  • Беморлар учун ажратиладиган купе вагоннинг ишламайдиган тамбури томонидан энг чеккада бўлиши, бемор ва кузатувчи учун вагоннинг ўша тарафидаги санитария узели бириктирилган бўлиши керак.
  • Ҳаракат йўналишида беморнинг купедан чиқиши, уни кузатувчи шахснинг — вагондан ташқарига чиқиши (вагон-ресторанга, купе-буфетга ва бошқа жойларга бориши) тақиқланади.   

Майитларни (мурдаларни, вафот этганларни, ўликларни) ташиш тартиби
  • Темир йўллар бўйича майитлар солинган тобутларни ташиш багаж ва почта-багаж вагонларида, йўловчилар ҳамроҳлигида амалга оширилади. Тобут берилишида ташишга рухсат этилган рухсатнома кўрсатилиши лозим.
  • Ҳамроҳликдаги йўловчи йўловчи поездига жойлашади ва унда йўловчи чиптаси бўлиши шарт.
  • Ўлган одамнинг жасадини ёғоч қутига жойлаштирилган, пухта кавшарланган металл тобутда ташилиши, қутининг бўш жойлари қипиқ ёки кўмир, торф, оҳак ва ҳоказолар билан тўлдирилиши керак.
  • Майит солинган тобутнинг ташилиши 300 кг багаж ташиш каби ҳақ тўланади.
  • Хокли урналар ташилиши 100 кг багаж ташилиши каби ҳақ тўланади.
  • Агар кузатувчи поездга кечикса, тобутнинг манзилга етказилиши ушланиб қолинмайди.

Chat