Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 34783 марта ўқилди

Расторжение брака в Узбекистане

Қачон иккинчи турмуш ўртоқнинг розилиги талаб қилинмайди?

Эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида, уларнинг вояга етмаган фарзандлари бор-йўқлигидан қатъи назар, никоҳ ФҲДЁ органида қуйидаги ҳолатларда ажратилади, агар иккинчи турмуш ўртоқ:

  • суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
  • суд томонидан руҳий ҳолати сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
  • жиноят содир этгани учун камида 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлса.

Қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган турмуш ўртоқ билан никоҳдан ажратишда суднинг қонуний кучга кирган тегишли ҳал қилув қарори тақдим этилади.

Турмуш ўртоқ камида 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, суд ҳукмидан кўчирма, шунингдек маҳкумнинг болалар ва мол-мулк юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги белгиланган тартибдаги баёноти талаб қилинади.

Агар болалар, умумий мол-мулкни бўлиш ёки меҳнатга лаёқатсиз муҳтож турмуш ўртоғига таъминот бериш бўйича низо мавжуд бўлса, масала суд тартибида ҳал этилади.

Электрон мурожаат қилиш мумкинми?

Аризани белгиланган ҳолатларда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам бериш мумкин. Ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID орқали тасдиқланади.

ФҲДЁ органи электрон мурожаат келиб тушганидан кейин 1 иш куни ичида ариза берувчига тегишли хабар юборади. Ариза берувчи хабарни олгандан кейин зарур ҳужжатларнинг асл нусхаларини 5 иш куни ичида ФҲДЁ органига тақдим этмаса, электрон ариза кўриб чиқилмайди.

Бедарак йўқолган шахс билан никоҳ қаерда ажратилади?

Турмуш ўртоқ суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса, никоҳдан ажратишни қайд этиш турмуш ўртоқларнинг рўйхатдан ўтган доимий ёки вақтинча яшаш жойидан қатъи назар ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилиши мумкин.

Ушбу махсус асослар бўйича никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувоҳномани бериш учун жисмоний шахслар қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат божидан озод этилади.

Chat