Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 29891 марта ўқилди

Яқин қариндошларнинг мулоқот ҳуқуқи

Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ва мулоқот қилиш ҳуқуқига эга.

Ота-онанинг никоҳдан ажралиши, алоҳида яшаши ёки улар ўртасида низо мавжудлиги боланинг яқин қариндошлари билан муносабатини асоссиз равишда чеклаш учун асос бўлмайди.

Мулоқот тартибини белгилашда:

  • боланинг ёши ва соғлиғи;
  • қариндошга муносабати;
  • учрашувларнинг давомийлиги ва жойи;
  • боланинг кун тартиби;
  • хавфсизлиги;
  • энг устун манфаатлари ҳисобга олинади.

Яқин қариндошнинг мулоқот қилиш ҳуқуқи боланинг хавфсизлиги ва энг устун манфаатларидан устун қўйилмайди.

Мулоқотга тўсқинлик қилинганда

Агар ота-она ёки улардан бири яқин қариндошнинг бола билан кўришишига имконият бермаса, қариндош васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилиши мумкин.

Васийлик ва ҳомийлик органи ҳолатни ўрганиб, агар мулоқот болага зарар етказмаса, ота-онага бундай имкониятни таъминлаш мажбуриятини юклаши мумкин.

Судга мурожаат қилиш

Агар ота-она васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш ҳақида судга даъво киритишга ҳақли.

Суд низони:

  • боланинг энг устун манфаатлари;
  • боланинг фикри;
  • тарафларнинг шахсий хусусиятлари;
  • мулоқотнинг болага таъсири асосида ҳал қилади.

Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаса, айбдор ота ёки онага нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар қўлланилади.

Материал Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси асосида тайёрланди.

Chat