Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 21187 марта ўқилди

  • Ота-она ва болаларнинг алоҳида-алоҳида мулки бўлиши мумкин ва бирга яшаб турганда улар бир-бирларининг розилиги билан бундай мулкка эгалик қилишлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.
  • Ота-она ва 14 ёшга тўлган вояга етмаган болалар ўртасида умумий мулк ҳуқуқи вужудга келиши мумкин.
  • Ота-она ва вояга етмаган болалар умумий мол-мулкни вужудга келтириш тўғрисида келишув тузишлари мумкин.

Ота-она ва вояга етмаган болаларнинг умумий мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи фуқаролик қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.


  • Ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас.
  • Ота-она ҳам вояга етмаган болаларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас.
  • Вояга етмаган болалар ўз ота-онасидан ва бошқа шахслардан таъминот олиш ҳуқуқига эга. Вояга етмаган болалар таъминоти учун олинган маблағ, пенсия, нафақа унинг отаси ёки онаси тасарруфида бўлиб, боланинг таъминоти, тарбияси ва таълим олиши учун сарфланиши керак.

Вояга етмаганларнинг муомила лаёқати

14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Вояга етмаган шахс томонидан тузилган бундай битим кейинчалик шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси ёзма равишда маъқуллаганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланади.

14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларининг розилигисиз қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақли:

  • ўз иш ҳақи, стипендияси ва бошқа даромадларини тасарруф этиш;
  • фан, адабиёт ёки санъат асарининг, ихтиронинг ёхуд ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан қўриқланадиган бошқа натижаси муаллифи ҳуқуқини амалга ошириш;
  • қонунга мувофиқ кредит муассасаларига омонатлар қўйиш ва уларни тасарруф этиш;
  • майда маиший битимларни ҳамда бошқа битимларни тузиш.

Шунингдек, 14 ёшга тўлмаган болалар учун уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари битим тузиши мумкин.

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар:

  • майда маиший битимлар;
  • текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар;
  • қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағларни тасарруф этиш борасидаги битимлар.

Chat