Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 25078 марта ўқилди

Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади
  • ота-она вафот этганда;
  • ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;
  • ота-она муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
  • ота-она касал бўлганда;
  • ота-она узоқ муддат бўлмаганда;
  • ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда (ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда);
  • ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда.

  • Васийлик ва ҳомийлик органлари ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди, бундай болаларни ҳисобга олади ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир ҳолатга қараб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлайди, шунингдек бундан буён уларга таъминот бериш, уларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш шарт-шароитларини назорат қилиб боради.
  • Муассасаларнинг (мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим муассасалари, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларнинг), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари ва бошқа фуқаролар болалар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлигидан хабардор бўлгач, 7 кунлик муддат ичида бу ҳақда болалар ҳақиқатда турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларига хабар беришлари шарт.
  • Васийлик ва ҳомийлик органи бундай маълумотларни олган кундан эътиборан 3 кун ичида боланинг турмуш шароитини текшириб чиқиши ва бунда боланинг ота-она ёки қариндошлари қарамоғидан маҳрум бўлганлиги аниқланса, уни жойлаштириш масаласи ҳал бўлгунига қадар боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.

Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш жараёнларида уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти масъул орган ҳисобланади.


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш Схемаси


  1. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш.
  2. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳисобини юритиш.
  3. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар ажратиш.
  4. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ажратиладиган уй-жойларни харид қилиш.
  5. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой бериш.
Chat