Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 22496 марта ўқилди

  • Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан тарбия ва даволаш муассасаларида, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.
  • Болаларни оилага тарбияга олиш ихтиёрий бўлиб, у васийлик ва ҳомийлик органлари билан болани олиш истагини билдирган шахслар ўртасида тузилган махсус шартнома асосида амалга оширилади.
  • Ота-оналар қаровисиз қолган болани тарбия қилиш учун олишни истайдиган фуқаролар тутинган ота-оналар деб аталади, ушбу оила эса фарзандликка олган оила ҳисобланади.

Вояга етган ҳар икки жинсдаги шахслар тутинган ота-она бўлишлари мумкин, қуйидагилар бундан мустасно
  • суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган шахслар;
  • суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган деб эътироф этилган шахслар;
  • қонун билан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни лозим даражада бажармагани учун васийлик ёки ҳомийлик вазифаларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;
  • ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки уларни лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлганликлари, шунингдек, муттасил ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганликлари учун фарзандликка олиш суд томонидан бекор қилинган бўлса, илгари фарзандликка бола олган шахслар;
  • қасддан қилинган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар;
  • соғлиғининг ёмонлиги туфайли бола тарбиялаш мажбуриятини бажара олмайдиган шахслар.

Болаларни оилага тарбияга бериш тартиби​​​​​​

Болани (болаларни) фарзандликка олишни хоҳловчи шахслар ўз яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига тутинган ота-оналар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги илтимос билдирилган аризани берадилар.

Аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

  • никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
  • эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, 1 йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);
  • иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;
  • фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари маълумотномалари);
  • қасддан содир этган жинояти учун илгари судланмаганлиги ҳақида ички ишлар органининг ахборот марказидан олинган маълумотнома;
  • санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлган мулк ҳуқуқидаги, ижара (ижарага олиш) шартларидаги ёки бошқа асослардаги уй-жой мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.

Ариза беришда шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилади.

Оилага тарбияга берилган болалар
  • ўзларига тегишли бўлган алимент, шунингдек пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни олиш;
  • уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи ёки уй-жойлардан фойдаланиш;
  • уй-жой олиш ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.

  • Оилага тарбияга берилган болалар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ота-онаси ва қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
  • Оилада ўз манфаатига дахлдор ҳар қандай масала ҳал қилинаётганида бола ўз фикрини билдиришга ҳақлидир.

Болаларни тарбияга олган шахслар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда, тарбиясидаги болаларга зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек уларни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, васийлик ва ҳомийлик органи болаларни тарбияга олган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатишга ҳақли.

  • Васийликка олинганнинг зарарига ғаразли мақсадларни кўзлаб васийликдан ёки ҳомийликдан фойдаланиш ёки уни назоратсиз ва зарур моддий ёрдамсиз қолдириш жаримага сабаб бўлади.

  • Болаларни оилага тарбияга беришда васийлик ва ҳомийлик органлари уларга бир йўла кийим-бош ва пойабзал беради, болани оилага тарбияга олган шахсга эса, оилага тарбияга олинган боланинг таъминоти учун ҳар ойда нафақа тўлаб туради.
  • Оилага тарбияга олинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.
  • Тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун ҳар ойлик нафақа халқ таълими бошқармалари орқали ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўланади.
Chat