Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8270 марта ўқилди

Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қўшимча харажатлар қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари ва келишувлари, шунингдек, меҳнат шартномаларида белгиланган шартлар ва тартибда иш берувчи томонидан қопланиши лозим.

Қўшимча харажатлар қуйидагилар учун тўланади
  • хизмат сафари даврида ва кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда харажатлар;
  • бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда харажатлар;
  • ходимга тегишли мол-мулкдан фойдаланганлик учун харажатлар.

Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидаги харажатлар тўланиши лозим
  • кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
  • янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
  • ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.

Мол-мулкдан фойдаланишдаги харажатлар
  • Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда транспорт воситаларининг амортизацияси ва улардан фойдаланганлик учун қилинган харажатлар, шунингдек асбобларнинг, техник воситаларнинг ёки ўзга мол-мулкнинг амортизацияси иш берувчи ҳисобидан тўланиши лозим. Ана шу харажатларни тўлашнинг миқдори ва тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади.

Chat