Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13959 марта ўқилди

Стационарда тиббий ёрдам – бу кечаю кундуз кузатув остида бўлиш, даволаниш ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам.

Стационар тиббий ёрдам тиббий-танлов комиссиясининг хулосаси асосида кўрсатилади. Стационар тиббий ёрдам кўрсатилиши зарурлиги тасдиқланган ҳолда — тиббий танлов комиссияси хулосаси асосида мижозга тегишли тиббиёт ташкилотига йўлланма (ордер) берилади.

Беморларни ихтисослаштирилмаган стационарда даволаш шифохоналар, республика кўп тармоқли клиникалар, тиббиёт йўналишидаги илмий текшириш институтлари ва олий таълим муассасалари клиникалари томонидан амалга оширилади.

Беморнинг яқинлари шифохона ва поликлиникада белгиланган соатларда тўсқинликсиз уни кўргани келиши мумкин, агарда бемор ташриф буюриш тақиқланган бўлимда бўлмаса.

Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Шифокор қабулига ҳавола орқали ёзилиш мумкин.

Chat