Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10164 марта ўқилди

Омонат (депозит) сертификати - эгасининг номи ёзилган қимматли қоғоз бўлиб, банкка қўйилган омонат суммасини ҳам, омонатчининг (сертификат сақловчининг) белгиланган муддат тамом бўлганидан кейин сертификатни берган банкда ёки ушбу банкнинг исталган филиалида омонат суммасини ва сертификатда кўрсатиб қўйилган фоизларни олиш ҳуқуқини ҳам тасдиқлайди.

  • Омонат (депозит) сертификати пул тўлаш учун муддатидан олдин тақдим этилган тақдирда банк, агар сертификатнинг шартларида фоизларнинг бошқача миқдори белгилаб қўйилган бўлмаса, омонат суммасини ва талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича тўланадиган фоизларни тўлайди.
  • Сертификатни товарлар олди-сотдиси ёки кўрсатилган хизматлар (ишлар) учун ҳисоб-китоб қилишда тўлов воситаси сифатида қўллаш мумкин эмас.
  • Сертификатлар 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга (сертификат берилган вақтдан бошлаб сертификат сақловчиси сертификат бўйича депозитни талаб қилиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиш вақтига қадар) чиқарилади.
  • Сертификатлар бўйича фоиз ставкалари, ушбу сертификатларни муомалага чиқараётган банк томонидан белгиланади.
  • Сертификат бўйича фоизларни тўлаш банк томонидан сертификатни тўловга тақдим этиш билан бир вақтда тўланади ёки сертификат чиқарилиш шартларида белгиланган бўлса сертификатнинг муомалада бўлиш муддати давомида ҳар бир даврдан кейин тўлаб борилади.

Қўшимча маълумотни банкларнинг веб-сайтларидан олиш мумкин.

Chat