Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 47946 марта ўқилди

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) томонидан амалга оширилади.

Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:
  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш;
  • электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • электр энергияси ва табиий газ (кейинги ўринларда энергия ресурслари деб аталади) учун тўловларнинг, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
  • энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш;
  • энергия ресурсларини сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш;
  • энергия ресурсларини эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича истеъмолчиларнинг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш;
  • комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари тўловлари ҳисоб-китоб қилинишини, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг тўланишини таъминлаш, мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлашдаги вазифалари:
  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш;
  • ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳисобини юритиш;
  • ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш.

Бюро қуйидагилар учун жавобгардир:
  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш;
  • энергия ресурслари учун тўловлар, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
  • энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини, шунингдек, бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган энергия ресурслари ҳажми ўртасидаги тафовутларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • энергия ресурслари ҳажми ўртасидаги аниқланган тафовутларни бартараф қилиш механизми бўйича таклифлар киритиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
  • юклатилган бошқа вазифаларни самарали бажариш.

Бюронинг функциялари ва ҳуқуқлари билан ҳаволада танишинг.

Chat