Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8621 марта ўқилди

Таъкидлаш жоизки, жаҳон бозорларида экологик тоза маҳсулотларга бўлган талаб ортиб бораётган бўлсада, уларни ишлаб чиқариш анъанавий ишлаб чиқаришга нисбатан катта харажатлар сарфланади. Жумладан, экологик тоза маҳсулотларнинг баҳоси оддий маҳсулотларга нисбатан 3-5 баробаргача қиммат туради.
Органик дехқончиликнинг ўзига хослиги шундаки, у анъанавий деҳқончиликка нисбатан харажатларнинг юқорилиги билан фарқланади. Органик маҳсулотлар етиштиришда экологик тоза ҳаво, тупроқ, сув ва бошқа омилларнинг аҳамияти беқиёс ва бевосита ана шу омиллар билан боғлиқдир.
Экологик тоза маҳсулот етиштириладиган ерларда, аввало, 3 йил давомида тозалаш тадбирлари ўтказилиши талаб этилади. Шундан сўнггина тупроқ текширилиб, органик-экологик тоза маҳсулот етиштириш учун сертификат берилади.
Маҳсулот етиштиришда турли кимёвий воситалар, минерал ўғитлардан фойдаланиш ва генетик жиҳатдан модификацияланган экин навларини экиш қатъиян тақиқланади.
Бунда бир қатор агротехник тадбирлар қўл меҳнати эвазига бажарилади. Шундай усулда етиштирилган маҳсулотлар органик ёки экологик тоза маҳсулот номини олади.

Chat