Келишув битими апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда, иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатлари бекор қилиниши тўғрисида ажрим ёки қарор чиқарилади ва иш юритиш тугатилади.
Келишув битими суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган тақдирда, битим ишни кўрган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш масаласи келишув битими судга тақдим этилган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда (иқтисодий судларга тааллуқли масалаларда 15 кунлик муддат) белгиланган тартибларда кўриб чиқилади.
Суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримда келишув битимининг шартлари ва келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги хулоса бўлиши керак.