Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16644 марта ўқилди

Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома)

Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим(шартнома) адвокат ва юридик ёрдам сўраган шахс ўртасида тузилади.

Шартнома адвокат томонидан тақдим этилади ва оддий ёзма шаклда тузилади.

Шартнома шартлари томонлар келишуви асосида белгиланади. Адвокат томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилганда, аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар ёзиб берилганда, шартнома тузиш талаб этилмайди.

Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимнинг (шартноманинг) муҳим шартлари
  • топшириқни бажаришни ишончли вакил сифатида ўз зиммасига олган адвокат ҳақидаги, унинг гувоҳномаси реквизитлари кўрсатилган ҳолдаги маълумотлар;
  • топшириқнинг предмети;
  • кўрсатилаётган юридик ёрдам учун ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) томонидан ҳақ тўлаш шартлари;
  • адвокатнинг топшириқни бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш тартиби ва миқдори;
  • топшириқни бажаришни ўз зиммасига олган адвокат жавобгарлигининг миқдори ва хусусияти.

Ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) томонидан адвокатга тўланадиган ҳақ ва адвокатнинг топшириқни бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимда (шартномада) назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тегишли адвокатлик тузилмасининг кассасига кирим қилиниши ёки адвокатлик тузилмасининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилиши шарт.

Chat