Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 1141 марта ўқилди

Банк ҳисобварағи шартномаси ҳисобварақ эгасининг аризасига ёки банкнинг талабига кўра бекор қилинади.

Банкнинг талабига кўра банк ҳисобварағи шартномаси суд орқали қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин
  • мижознинг ҳисобварағида сақланаётган пул маблағлари суммаси банк қоидаларида ёки шартномада кўзда тутилган энг кам миқдордан оз бўлса, агар бундай сумма банк томонидан бу хақда мижозни огохлантирган кундан бошлаб 1 ойда тикланмаса;
  • ҳисобварақ бўйича 1 йил давомида операциялар амалга оширилмаган бўлса.

Ҳисобварақдаги пул маблағларининг қолдиғи мижознинг тегишли ёзма аризаси олингандан кейин кечи билан 7 кун ичида мижозга берилади ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа ҳисобвараққа ўтказилади.

  • Банк ҳисобварағи шартномасининг бекор қилиниши мижознинг ҳисобварағини ёпиш учун асос бўлади.
  • Ҳисобварақ ёпилганлиги учун ҳақ олинмайди.
Chat