Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3393 марта ўқилди

"Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига 07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон асосан

Хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида:                

  • а) 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилган;
  • б) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шу жумладан, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун ижтимоий уй-жойларни «Халқпарвар» комиссиялари билан келишган ҳолда иккиламчи уй-жой бозоридан сотиб олишга рухсат берилган;
  • в) уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда:
  • Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2022 йилдан бошлаб зарур маблағлар ажратиб борилади;
  • кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хотин-қизларга ижтимоий контракт асосида касб ўрганиш, меҳнат қилиш имконига эга бўлса, мустақил ёки Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга жойлашиш бўйича ижтимоий мажбуриятларни юклаш тартиби жорий этилди.
Chat