Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5358 марта ўқилди

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун арзон уй-жойлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарорлари доирасида амалга оширилади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида белгиланган тартибда туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги ҳажмда ажратилади
  1. I тоифага кирадиган туманларда — биттадан кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
  2. II тоифага кирадиган туманларда — иккитадан кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
  3. I тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида –олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
  4. II тоифага кирадиган шаҳарларда — ўнтагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
  5. 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
  6. кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан.

  • Ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўп қаватли арзон уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидан хонадонлар ажратилади;
  • туман (шаҳар)ларда 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга тоифалар бўйича белгиланган тақсимотга, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилади.            

Комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида амалга оширилади
  • а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги ва турар-жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;
  • б) бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;
  • в) кўп болалилик;
  • г) ариза берувчи оиласининг даромади;
  • д) ижтимоий хусусиятига кўра алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор аёллар (туман тиббиёт бирлашмасининг хулосаси асосида);
  • е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
  • ж) ариза берувчи уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв. метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун 23 кв. метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;
  • з) биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар;
  • и) ёлғиз ўзи иловадаги рўйхатда назарда тутилган оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган бола парваришлаётган аёллар (туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими маълумотномаси ва тиббиёт бирлашмаси хулосаси асосида)

Комиссия томонидан ариза берувчига ёзма тавсия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади
  • а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши;
  • б) ҳужжатларнинг Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;
  • в) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
  • г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан, унинг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши;
  • д) уй-жойга муҳтож шахснинг никоҳи сўнгги уч йилда бекор қилинган тақдирда.

Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади
  • а) ёзма тавсия;
  • б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;
  • в) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг паспорти нусхаси;
  • д) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • е) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • ж) инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.

Арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг ижтимоий устуворлигини белгилашнинг ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАРИ

Chat