Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 93343 марта ўқилди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • ID-карта ёки паспорт (нусхаси олиниб асли қайтарилади);
  • эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони;
  • давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи квитанция.

  • Автомототранспорт воситаларини охирги ўн икки ой давомида бошқарган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.

Қуйидагилар автомототранспорт воситаларини ўн икки ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади
  1. ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автомототранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
  2. шахсий автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
  3. ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомототранспорт воситасини бошқарган шахслар учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси;
  4. транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

Автомототранспорт воситасини охирги ўн икки ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади.

  • Ариза ҳамда тегишли ҳужжатлар қабул қилиниб олингандан сўнг навбат билан расмга тушиб, планшет орқали ҳужжатга имзо қўйиб, янги гувоҳнома чоп этилиши кутиб турилади (ушбу жараёнга 5 дақиқа вақт сарфланади).

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2024 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

2015 йилдан кейин берилганлари — 2024 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


Эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар Давлат хизматлари марказларида амалга оширилади.


Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш Қўлланма

Chat