Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5079 марта ўқилди

Айрим шахслар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.

Булар:
  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
  • Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
  • ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
  • Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
  • ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар учун ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахслар.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

Пенсионер метрополитенда бир марта бепул юриш учун битта жетон олиш учун бир марталик махсус бепул жетонни реализация қиладиган метрополитен кассаси операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатади, бунда бир марталик махсус бепул жетон фақат шахсан пенсионернинг ўзига берилади.

Ҳаётий мисол:

Савол: Ч. исмли фуқаро қандай тоифадаги шахсларга ҳамроҳлик қилувчилар шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: 1941 – 1945 йиллардаги урушнинг I гуруҳ ногиронига ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Chat