Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 34663 марта ўқилди

Қайси мурожаатлар кўриб чиқилмайди

Қонунга кўра қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

аноним мурожаатлар;

— вакил орқали берилган, лекин вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган мурожаатлар;

— Қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

Қандай мурожаат аноним ҳисобланади

Жисмоний шахс мурожаатида:

— фамилияси, исми ва отасининг исми;

— яшаш жойи ҳақида маълумот кўрсатилмаган бўлса;

ёки ушбу маълумотлар ҳақида ёлғон маълумот берилса, мурожаат аноним ҳисобланиши мумкин.

Юридик шахс мурожаатида эса унинг тўлиқ номи ёки жойлашган ери кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса, у ҳам аноним ҳисобланади.

Шунингдек:

— юборувчини идентификация қилиш имконини бермайдиган электрон мурожаат;

имзоланмаган ёзма мурожаат аноним мурожаат ҳисобланади.

Эслатма: ёзма мурожаатда Ф.И.О. ва манзил кўрсатилган бўлса ҳам, у имзоланмаган бўлса аноним мурожаат ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Вакил орқали мурожаат қилинганда

Жисмоний ёки юридик шахс мурожаатни ўз вакили орқали бериш ҳуқуқига эга.

Бироқ вакилнинг мурожаатчи номидан ҳаракат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли ҳужжат бўлиши керак.

Бундай ҳужжат бўлмаса, мурожаат кўрмай қолдирилади ва мурожаатчига бу ҳақда хабар берилади.

Мурожаатни шунчаки рад этиб қўйиш мумкинми

Йўқ.

Мурожаат кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилиши, у давлат органи ёки ташкилот раҳбари ёхуд ваколатли мансабдор шахс томонидан тасдиқланиши керак.

Шунинг учун «кўрмай қолдириш» мурожаатни рўйхатдан ўтказмаслик ёки унга эътибор бермаслик дегани эмас. Бу қонунда белгиланган асослардан бири мавжуд бўлганда қўлланиладиган расмий процессуал қарор ҳисобланади.

Камчиликни бартараф этиб қайта мурожаат қилиш

Агар мурожаат вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат йўқлиги ёки бошқа бартараф этиш мумкин бўлган камчилик сабабли кўрмай қолдирилган бўлса, камчиликни тузатиб қайта мурожаат қилиш мумкин.

Chat