Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4547 марта ўқилди

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан ўз қонини камида қирқ марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида 60 марта бепул топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар.

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони, унга гувоҳнома ва пул мукофоти Жаҳон донор кунида – 14 июнда Соғлиқни сақлаш вазири ёки унинг номидан ва унинг топшириғига кўра бошқа масъул шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Chat