Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5648 марта ўқилди

Абонентнинг ҳуқуқлари:
  • оператордан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилишини талаб қилиш;
  • ахборот хизматидан фойдаланиш;
  • хизмат турлари бўйича батафсил ҳисобни бепул олиш;
  • фавқулодда тезкор хизматларни чақиришда хизматдан бепул фойдаланиш;
  • унинг розилигисиз тақдим этилган хизматлар учун тўловни тўлашни рад этиш;
  • операторга мурожаат этиш;
  • оператор айби билан кўрилган зарарларни қопланишини талаб қилиш;
  • хизматлардан фойдаланишни тўхтатиш;
  • шартнома шартлари оператор томонидан бузилганда, шартномани бажаришдан бош тортиш.

  

 

Хизматлар сифати ёмонлашганда ёки бошқа жиддий камчиликлар юзага келганда, абонент ўз хоҳишига кўра:
  • камчиликларни бепул бартараф этишни;
  • кўрсатилган хизматлар нархини камайтиришни;
  • такроран хизматларни кўрсатишни;
  • шартномани бекор қилишни талаб қилиши мумкин.

Операторнинг мажбуриятлари
  • мобил алоқа хизматларини сифатли ва ўз вақтида кўрсатиш;
  • хизматларнинг камчиликларини бартараф этиш;
  • кўрсатилган хизматлар учун ҳисобларни бериш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • абонентдан тўлов олингандан кейин, алоқа хизматлари кўрсатилишини тиклаш;
  • абонентнинг талаби бўйича ҳисоб-китобларнинг жорий ҳолати тўғрисида батафсил ахборот тақдим этиш;
  • операторнинг айби билан хизматлар кўрсатилмаган вақт учун абонент тўловини қайта ҳисоблаб чиқиш;
  • абонентнинг ёзма аризаси бўйича SIM-карта ёки абонент телефони йўқолганда, хизматлар кўрсатилишини зудлик билан тўхтатиш;
  • абонентларнинг шикоятларини 30 кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқиш.

Операторнинг абонентнинг олдидаги жавобгарлиги
  • алоқа хизматларини кўрсатиш муддатларининг бузилиши учун;
  • барча турдаги хизматларни кўрсатмаганлик учун;
  • алоқа хизматларини сифатсиз кўрсатиш учун;
  • абонентга ахборот тақдим этилмаганлиги учун;
  • абонент тўғрисидаги шахсий маълумотларни ошкор қилганлик учун.

Операторнинг абонентларга тақдим этадиган ахбороти
  • алоқа тармоқларида абонент телефонидан фойдаланиш имконияти тўғрисида;
  • хизматлар рўйхати, уларни кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисида;
  • хизмат кўрсатиш зонаси ўзгарганлиги тўғрисида;
  • янги тарифлар жорий қилингунга қадар камида 10 кун олдин хизматларга тарифлар ўзгарганлиги тўғрисида;
  • абонентларга хизмат кўрсатиш пунктларининг иш режими ўзгарганлиги тўғрисида;
  • реквизитларининг ўзгарганлиги тўғрисида.
 

Агар Сизда саволлар ва эътирозлар бўлса:

  

 

Мобиль алоқа оператори томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатилса:
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
  • Алоқа инспекциясига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

  

Chat