Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2894 марта ўқилди

Жамоат фойдаланиш жойларида Интернет:
  • жамоат фойдаланиш жойлари (масалан, Интернет кафе) орқали Интернетга уланиш хизматини кўрсатиш лицензия асосида амалга оширилади;
  • жамоат фойдаланиш жойлари (масалан, Интернет кафе) кўп қаватли уйларнинг ертўла ва ярим ертўлаларида жойлаштирилмайди;
  • жамоат фойдаланиш жойларида (масалан, Интернет кафеда) техник воситалар (компьютерлар, модемлар, телефон аппаратлари ва бошқа ускуналар), шунингдек кузатув камералари ўрнатилади;
  • шахснинг шахсий ҳаёти ҳақидаги, шунингдек, шахсий ҳаёт, ёзишмалар ва бошқа хабарларни сир сақланишини бузувчи маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тарқатишга йўл қўйилмайди.

  

Хизматлар тарифини жамоат фойдаланиш жойи (масалан, Интернет кафе) интернет-провайдери мустақил белгилайди.

Wi-Fi хизмати:
  • Wi-Fi хизмати ташкилотчиси чекланган доирадаги фойдаланувчиларга пулсиз ёки пуллик асосда хизмат кўрсатиши мумкин;
  • Фойдаланувчиларнинг чекланган доирасини аниқлаш Wi-Fi хизмати ташкилотчиси томонидан белгиланади.

  

Wi-Fi хизмати ташкилотчиси:
  • фойдаланувчиларнинг шахсини идентификациялаш бўйича чоралар кўради;
  • ахборот ресурслари ҳимоя қилинишини таъминлаши, Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумига ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид солувчи ахборотнинг тарқатилишига йўл қўймаслик чораларини кўради;
  • фойдаланувчилар шахсини идентификациялашни асосан мобиль алоқа рақами бўйича ёки паспорт маълумотлари асосида амалга оширади;
  • фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ва тармоқ орқали узатиладиган хабарларининг сир сақланишини таъминлайди.

  

Chat