Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16833 марта ўқилди

Биринчи курс талабаларига ўқув йилининг 1-семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари (баҳолари) маълум бўлгунга қадар стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Аввалги ўқув семестри натижаларига кўра стипендиялар қуйидаги тартибда тайинланади ва тўланади
  • барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат «аъло» баҳо (рейтинг кўрсаткичи — 86 балл ва ундан юқори) бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20 фоизга оширилган ҳолда;
  • фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоизидан кам қисмини «қониқарли» баҳога (рейтинг кўрсаткичи — 71 баллдан кам) ўзлаштираётган талабаларга — стипендиянинг базавий миқдорида;
  • фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоизи ва ундан ортиқ қисми «қониқарли» баҳо (рейтинг кўрсаткичи — 71 баллдан кам) бўлган талабаларга (тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно) навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди.

2020 йил 1 февралдан
  • давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контаркт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли бўйича таълим олаётган талабалар қатъий белгиланган стипендия билан таъминланади (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно);
  • семестр якуни бўйича фанлардан фақат аълога ўзлаштирган (86 балл ва ундан юқори) талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилади;
  • семестр якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно).


  • ОТМларда талабаларга стипендиялар тайинлаш учун ҳар бир ўқув йилида ўқув ишлари бўйича проректор раислигида стипендия комиссияси ташкил этилади.
  • Стипендия комиссияси тавсия этган талабаларнинг рўйхати ОТМ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.
  • Стипендияларнинг белгиланган миқдорлари билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.
  • 2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорлари билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.
Chat