Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11018 марта ўқилди

Электр учун ҳақ тўлаш:
  • маиший истеъмолчи ҳар ойнинг 10-санасига қадар электр учун ҳисоб-китоб қилиши шарт;
  • агар қарздорлик бартараф этилмаса, истеъмолчи электр тармоғидан узилади.

Автоматлаштирилган тизимга уланган ёки олдиндан ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилади.

Истеъмолчи томонидан электр энергиянинг ҳақиқий сарф ҳажми ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари асосида аниқланади. 

Электрдан умумий фойдаланишда ҳисоб-китоб:
  • коммунал хонадонда бир нечта оила яшаганда, истеъмол қилинган электрни улар ўртасида тақсимлаш назорат ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади;
  • назорат ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш учун электр тармоғи корхонасининг рухсати талаб этилмайди;
  • умумий фойдаланиладиган жойларда истеъмол қилинган электр миқдори амалда яшовчилар сони бўйича тақсимланади.

Ҳисобга олиш прибори вақтинча бузилганда ҳисоб-китоб:
  • ҳисобга олиш прибори истеъмолчининг айбисиз бузилганда, ҳисоб-китоб прибор бузилишига қадар ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади;
  • ҳисобга олишни тиклаш 1 ойдан ошмаслиги зарур;
  • агар приборни объектив сабабларга кўра, 1 ойда тиклаб бўлмаса, ҳисоб-китоб қилиш тартиби истеъмолчи ва электр тармоқғи корхонаси келишуви билан белгиланади.

Ҳисобга олинмаган электр миқдорини аниқлаш:
  • ҳисобга олинмаган электр миқдори далолатнома асосида аниқланади;
  • маиший истеъмолчи Мажбурий ижро бюро қарори юзасидан эътироз билдириш ҳуқуқига эга;
  • қўшимча тўлов ҳужжати бўйича 10 кун муддатда ҳақ тўланмаса, қарздорлик мажбурий тартибда ундирилади;
  • электр сарфининг қайта ҳисоби истеъмолчини қоида бузганлик учун жавобгарликдан озод этмайди.

Маиший истеъмолчи қарздор бўлиб қолса, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди.

Хонадонлар учун электр энергия харажати калькулятори

Chat