Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14408 марта ўқилди

Маиший истеъмолчиларни газга улаш:
  • истеъмолчи газга уланиш учун газ таъминоти ташкилотига ариза топширади;
  • аризага кадастр ҳужжати нусхаси илова қилинади;
  • мутахассислар 3 иш кунида жойига чиқиб, газлаштиришнинг техник имкониятларига мос келиш ёки келмаслигини ўрганади;
  • ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, истеъмолчини газлаштириш чоралари кўрилади;
  • газлаштирилган уй-жойлар 2 ва ундан ортиқ маиший истеъмолчига ажратилган тақдирда, ҳар бир истеъмолчи учун газ истеъмолини ҳисобга оладиган алоҳида приборлар ўрнатилади.

Газ етказиш шартномаси:
  • газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида газ етказиб бериш шартномаси тузилади;
  • маиший истеъмолчилар билан шартнома тузилмаган тақдирда, шартнома газ тармоғига амалда уланган вақтдан тузилган ҳисобланади;
  • кадастр хизмати органлари кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг 3 кун ичида янги мулкдор тўғрисида маълумот юборади;
  • шартнома 2 нусхада тузилади.

Газдан фойдаланишда йўл қўйилмайдиган ҳолатлар
  • ўзбошимчалик билан газлаштириш, газ ускунасини мустақил алмаштириш ва таъмирлаш;
  • газ ускунаси жойлашган хонада қайта режалаштириш;
  • мўри ва вентиляция тизимларига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш, вентиляция каналлари ва люкларни ёпиш;
  • газ приборлари яроқсиз бўлганда газдан фойдаланиш;
  • мўри ва вентиляция каналларини ўзбошимчалик билан тозалаш;
  • газ ускуналаридан мактабгача ёшдаги болалар фойдаланиши;
  • газ қувурларига арқон боғлаш ва газ қувурларига оғир вазнли буюм қўйиш;
  • газ ва газ ускуналаридан бошқа мақсадларда фойдаланиш, газ плиталаридан хоналарни иситиш учун фойдаланиш;
  • газ ускунаси ўрнатилган хонада ухлаш ва дам олиш;
  • газ сизиб чиқишини аниқлаш учун оловдан фойдаланиш.

Chat