Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9836 марта ўқилди

Умумий овқатланиш корхонаси — умумий овқатланиш соҳасида кулинария ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи тадбиркор.

Умумий овқатланиш корхоналари турлари:

  • ресторан

    Ресторан - номига эга бўлган, мураккаб усулда тайёрланадиган юқори сифатли кулинария ва қандолат маҳсулотлари кенг ассортиментини ҳамда ичимлик тақдим этадиган энг қулай умумий овқатланиш корхонаси.

    Ресторан таомномасига мажбурий тартибда порцияли ва фирма овқатлари киритилади. Дам олиш, овқат пишириш ва хизмат кўрсатиш билан уйғунлаштирилган ҳолда юқори малакали ошпаз ва официантлар томонидан амалга оширилади.

  • вагон-ресторан

    Вагон-ресторан - йўлда юриш давомида темир йўл транспорти йўловчилари ва поезд бригадалари ходимларига нонушталар, тушликлар, кечки овқатлар, қандолат маҳсулотлари ва ичимликлар билан хизмат кўрсатиш учун мўлжалланади.

  • бар

    Бар — тик турган ҳолда истеъмолчиларга ичимлик ва закускалар билан хизмат кўрсатишни (столчалар ёнида хизмат кўрсатиш билан бир қаторда) ташкил қилади.

    Сотиладиган ичимликлар ва маҳсулотлар турларига кўра барлар пиво, вино, коктейль, сут барлари ва бошқа барларга ихтисослашган бўлади.

      
  • кафе (ёзги кафе)

    Кафе — истеъмолчиларга қайноқ ва совуқ ичимликлар, қандолатчилик, сут маҳсулотлари ҳамда тайёрланиши мураккаб бўлмаган кулинария маҳсулотларини тақдим этади.

    Сотиладиган маҳсулотлари ёки йўналишига кўра кафелар: ширинлик, музқаймоқ, сут кафеси, болалар кафеси, ёшлар кафеси ва шу кабиларга ихтисослашган бўлади ва кечки вақтда мусиқий хизмат кўрсатиш ташкил этилиши мумкин.

  • кафетерий

    Кафетерий — дўкон ёнида шу жойнинг ўзида истеъмол қилинадиган иссиқ ичимликлар, сут, шарбат, бутербродлар, қандолат маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш учун ташкил этилган бўлим.

  • ошхона

    Ошхона — истеъмолчиларни нонушталар, тушликлар ва кечки овқат таъминловчи корхона.

    Ошхоналарнинг қуйидаги турлари мавжуд:

    • умумий равишда фойдаланиладиган;
    • саноат корхоналари;
    • муассасалар;
    • қурилишлар;
    • ўқув юртлари.
  • кичик ошхона

    Кичик ошхона — истеъмолчиларга осон тайёрланадиган таомлар ва закускалар, қайноқ ва салқин ичимликлар билан жадал хизмат кўрсатишни ташкил этувчи корхона.

    Кичик ошхона қуйидагиларга ихтисослашган бўлади:

    • кабобхона;
    • паловхона;
    • сомсахона;
    • сосискахона;
    • чучварахона;
    • чебурекхона;
    • пирожкахона;
    • блинчикхона.

    Уларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва столларга комплекс овқатларни олдиндан қўйиш усуллари қўлланилади.

  • чойхона

    Чойхона — чойнакда чой бериш хизмат кўрсатишнинг асосий тури ҳисобланадиган корхона.

    Бундан ташқари, чойхонада турли хил обинонлар, миллий ширинлик, қандолат, булка маҳсулотлари ва бошқа буфет маҳсулотлари бўлиши мумкин.

  • буфет

    Буфет истеъмолчиларга чекланган турдаги қайноқ ва салқин ичимлик, совуқ таом ва закускалар, нон-булка ва қандолат маҳсулотлари, шунингдек осон тайёрланадиган иссиқ ва ширин таомлар билан тезкор хизмат кўрсатадиган корхона.

    Унда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ёки официантлар хизмат кўрсатиш қўлланилиши мумкин.

Умумий овқатланиш корхонаси ходими мажбуриятлари.

Умумий овқатланиш корхонасида ишлайдиган ходим товарни сақлаш, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича махсус тайёргарликка эга бўлиши лозим.

Ходим:

  • санитария нормалари ва талабларига;
  • ёнғиндан сақлаш нормаларига;
  • стандарт талабларига;
  • техника хавфсизлигига риоя қилиши керак.

Хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхонасида камида 1 та хорижий тилни биладиган ходим бўлиши керак.

Chat