Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 124117 марта ўқилди

Бир шахс бошқа шахсдан машинани нақд ёки тўловни кечиктириши шартни билан сотади

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Жисмоний шахслар учун
  • Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (фақат вояга етмаган номидан сотилса);
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  • Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, ДЙҲХХ органлари агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади, тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
  • Мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
  • Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
  • Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли.
  • Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса — меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (асли).
  • Автомототранспорт воситаси кредит ҳисобига олинаётган бўлса, кредит шартномасини нусхаси керак бўлади.
  • Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса (мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
  • Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишочнома).
  • Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотларининг хулосаси.

Автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

  • автомототранспорт воситалари учун – БҲМнинг 3 баравари;
  • битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун – БҲМнинг 25 фоизи.

Қўшимча ҳаражатлар
  • Герб йиғими (БҲМнинг 10% (хар бир бланк учун);
  • Лойиҳа учун тўлов (БҲМнинг 20%);
  • Тушунтириш учун ҳақ миқдори (БҲМни 10%);
  • Тақиқни текшириш учун (хар бир мулкдан БҲМни 15%);
  • Ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш (ҳар бир сўровнома учун БҲМнинг 5%).

  • Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat