Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5291 марта ўқилди

Ташиш шартномасига биноан, ташувчи – йўловчи ва унинг багажини белгиланган манзилга элтиб қўйиш мажбуриятини олади.

Йўловчи эса тариф бўйича парвоз учун, меъёрдан ортиқча багаж учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Йўловчининг асосий ҳуқуқлари
  • ҳаво транспортидан фойдаланиш;
  • белгиланган миқдор доирасида қўл багаж олиб юриш;
  • ташиш учун багаж топшириш.

Ташиш шартномаси ўзгарганда, ташувчининг мажбуриятлари
  • йўловчини манзилига ўзининг бошқа ҳаво кемасида етказиш;
  • йўловчини брон чипта билан таъминлаш;
  • йўловчи тўлаган хизмат кўрсатиш тоифасининг ўзгаришига йўл қўймаслик;
  • ташиш бажарилмаганлиги учун йиғим ундирмасдан пулни қайтариш.

Хизмат кўрсатиш тоифасини ўзгартириш
  • чипта пастроқ тоифага алмаштирилганда, йўловчига тарифлар ва йиғимлар фарқи қайтарилади;
  • чипта юқори тоифага алмаштирилса ва ташиш нархи ошса, қўшимча йиғим ундирилмайди.

Ташувчи томонидан ташиш шартномасини бекор қилиш ҳолатлари
  • йўловчи парвоз бошланадиган, тугайдиган ва транзит мамлакатнинг талабларини бузса;
  • йўловчининг соғлиғи унга ҳаво транспортида бўлиш имконини бермаса;
  • йўловчи ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларини бузса;
  • ҳаво транспортида ташиш талабларини бажариш йўловчи томонидан рад этилса.

Йўловчига зарар етказилганда ташувчи томонидан кўрсатиладиган бепул қўшимча хизматлар
  • бир марта телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш;
  • озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;
  • меҳмонхона билан таъминлаш;
  • аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача транспортда элтиб қўйиш ва қайтишни таъминлаш;
  • туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш.

Йўловчига компенсация тўланмайдиган ҳолатлар
  • йўловчи бошқа рейсда учишдан бош тортса;
  • йўловчи ташувчининг чипта олиш ва рўйхатдан ўтиш талабларига риоя қилмаса;
  • йўловчи парвоздан четлатилганда;
  • йўловчи рўйхатдан ўтиб, учиб кетиш жойига келмаса;
  • ташув бепул амалга оширилаётган бўлса.

Йўловчи билан расмиятчилик ишлари учун ажратилган вақт
  • учиб кетишда халқаро қатновларда 60 дақиқадан, маҳаллий қатновлар - 20 дақиқадан ошмаслиги керак;
  • учиб келишда халқаро қатновларда  45 дақиқадан, маҳаллий қатновлар - 20 дақиқадан ошмаслиги керак.

Айрим буюмлардан фойдаланишга қўйиладиган чекловлар
  • ташувчи уяли телефон, ихчам компьютер, магнитофон, радио, “СD” эшитиш жиҳози ва шу кабилардан фойдаланишни чеклаши ёки тақиқлаши мумкин;
  • эшитиш аппаратлари ва юрак уришини электр мунтазамловчи ёрдамчи аппаратлардан фойдаланишни тақиқлаш мумкин эмас.

Chat