Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5859 марта ўқилди

Йўловчига чиптада кўрсатилган жойнинг тақдим этилмаслиги оқибатлари:
  • чиптага биноан йўловчига жой тақдим қилинмаса, ташувчи уни бошқа вагондан жой билан таъминлаши шарт;
  • агар йўловчига юқорироқ тоифадаги жой берилса, қўшимча ҳақ ундирилмайди;
  • йўловчига сотиб олган чиптадан паст тоифадаги жой берилса, унга чипталарнинг қийматидаги фарқ қайтарилади;
  • йўловчи таклиф этилган жойни алмаштиришни рад этса, ташувчи чиптанинг тўлиқ қийматини қайтаради;
  • поездда жой бериш имконияти бўлмаганда, ташувчи йўловчи талабига биноан бошқа поезддаги мос жойни тақдим қилади ва чиптани қайта расмийлаштиради;

Чипта учун тўланган пулларни қайтариш:
  • йўловчи поездни касаллиги туфайли тарк этганда, поездда юришини тўхтатган станцияда далолатнома тузилади. Йўловчи талабига биноан, плацкарта қиймати ва йўловчи босиб ўтган масофа қиймати айирилиб, чипталар учун пуллар қайтарилади;
  • йўловчининг поездда юришни рад этишига поезд ҳаракатидаги узилиш сабаб бўлса, станция йўловчи босиб ўтмаган масофа учун барча чипталарга пулларни қайтаради;
  • йўловчи поездга касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида кечикканда, йўловчига поезд жўнаган вақтдан бошлаб 3 суткада чиптанинг тўлиқ қиймати тўлаб берилади.

Chat