Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6196 марта ўқилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуасини бошқариш бўйича махсус марказ ташкил этиш белгиланди.

Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуада эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни уй шароитида карантинга жойлаштириш ва сақлаш вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Карантин марказининг асосий вазифалари:
  • коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни қабул қилиш, сақлаш ва карантин мажмуасидан чиқаришни ташкил этиш;
  • карантин мажмуасини самарали бошқариш, карантин мажмуасида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш ва карантинга олинган шахслар, шунингдек жалб қилинган мутахассис, ходим ва ҳарбий хизматчилар тиббий назоратини тизимли равишда олиб бориш;
  • ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан карантинга олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек уларга юклатилган мажбуриятларни бажаришларини назорат этилишида ҳамкорлик қилиш;
  • карантинга олинган шахсларни қабул қилиш, сақлаш ва карантин мажмуасидан марказлаштирилган тартибда чиқаришни ташкил этишда давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • карантин мажмуасида мунтазам, шу жумладан, карантин тадбирлари якунлангандан кейин дезинфекция ишларини амалга оширишни таъминлаш.

Карантин марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
  • Тошкент шаҳар ҳокимлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган давлат унитар корхонаси шаклидаги таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобварақларига эга бўлади;
  • директори Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
  • фаолияти манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ёрдамчи ва техник ходимларни жалб қилган ҳолда ташкил этилади;
  • мажмуадаги барча мол-мулклардан самарали фойдаланишни ва уларни бут сақланишини таъминлайди;
  • мажмуани сақлаш ва эксплуатация қилиш бўйича шартномалар тузади;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатдаги дори воситалари, ниқоб, дезинфекция воситалари ва бошқа зарур товарларни истисно тариқасида, тендер савдоларисиз, ишлаб чиқарувчи (хизмат кўрсатувчи) лар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали харид қилади;
  • ўзининг фаолияти, юзага келаётган тизимли муаммолар, карантинга олинган шахслар, шунингдек жалб қилинган мутахассис, ходим ва ҳарбий хизматчилар тиббий назорати тўғрисида ҳар кунлик маълумотлар ҳамда фавқулодда вазиятлар ҳақида дарҳол Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясига электрон тарзда ахборот киритиб боради.

Chat