Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17811 марта ўқилди

Ўзимнинг ҳовлимда қулупунай етиштираман. Етиштирилган ҳосилни маҳалламдаги қўчада сотсам, мен қанча ва қандай солиқ тўлайман?

✅Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, уй хўжалигида деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар бўйича имтиёз берилган бўлиб, бунда мазкур даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилмайди.

Корхонамиз балиқ етиштириш билан шуғулланади. Ушбу фаолиятда фойда солиғи ставкаси 0 фоиз экан, бу фойда солиғини тўлашдан озод деганими ёки фарқи борми?

✅ Корхона томонидан реализация қилинган қишлоқ ҳўжалиги махсулотлари ҳажми жами реализация ҳажмидан камида 90 фоиздан ортиқни ташкил этса, фойда солиғининг ставкаси 0 фоизни ташкил этади. Бу фойда солиғини тўлашдан озод қилинган дегани эмас.

Якка тартибдаги тадбиркор асосий фаолиятидан ташқари қўшимча равишда бошқа фаолият тури билан шуғулланса қандай солиқ тўлайди?

✅Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига асосан фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг хар бир тури учун мазкур турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида тўлайдилар.

Мен яқинда нафақага чиқдим. Энди мулк солиғини тўлашдан озод этиламанми?

Солиқ кодексининг 421-моддасига мувофиқ, нафақахўрлар пенсия гувоҳномаси асосида ўз мулкида бўлган 60 кв.м.дан ортиқ бўлмаган мулкка солиқ солинишидан озод қилинади.

Меҳнатга лаёқатсизлик кунлари учун тўланадиган тўловдан даромад солиғи ундириладими?

Солиқ кодексининг 377-моддасига асосан, ходимга касаллик таътиллари асосида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари учун тўловлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари турига киради. Бу даромадлар, ўз навбатида, умумий даромадга киритилади ва белгиланган тартибда 12 фоизлик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилади.

Chat