Шрифт ўлчами
Кўриниш
«Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 30-бандига асосан авф килиш хакидаги илтимосномани кўриб чиқиш келиб тушган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги лозим. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома ижобий кўриб чиқилганда, Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганда, Шўъба бу ҳақда бир кун давомида илтимоснома берган шахсни хабардор қилиш учун илтимоснома келиб тушган органга ёки илтимосномани мустақил равишда юборган шахсга хабар беради. Муассаса маъмурияти афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганлиги ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан илтимоснома берган маҳкумни имзо қўйдирган ҳолда хабардор қилади.
Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддасига асосан шахсни ушлаб туриш, 48 соатдан ошмаслиги лозим. Ундан кўп муддатга фақат суднинг санкцияси билан ушлаб турилиши мумкин.
Судьялар мустақил, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятига ҳар қандай аралашишга йўл қўйиб бўлмайди ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланган.
Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўла олмайди.
Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок етиши, илмий-педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Судья ваколат муддати тугагунга қадар фақат қонунда кўрсатилган асослар бўйича лавозимидан озод етилиши мумкин.
Судья ишни кўриб чиқишда иштирок ета олмайди ва қуйидаги ҳолларда четлатилиши керак: