Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 30854 марта ўқилди

Жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.

Жамоа шартномасида қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:
  • меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар;
  • нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражасига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;
  • ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш шартлари;
  • иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддатлари;
  • ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари;
  • ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар;
  • ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта;
  • шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча бадаллар киритиш миқдорлари ва муддатлари.

  • Жамоа шартномаси иш берувчига ва мазкур корхона, ташкилот ва муассасанинг барча ходимларига татбиқ этилади.
  • Жамоа шартномалари намуналари билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
Chat