Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12250 марта ўқилди

 

Тижорат ташкилотлари фаолиятини ҳаракатсиз деб топиш учун қуйидагилар асос бўлади: 

  • тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушмаганлиги;
  • тўққиз ой мобайнида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги.

Бундай ҳолатларда, тижорат банклари уч иш куни ичида у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тизим орқали  маълумот тақдим этади.

Давлат солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот тушгач ёки ҳисобот топшириш муддати тугагач уч иш куни мобайнида қуйидаги органларни хабардор этиши керак:

  • рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги давлат статистика органларини;
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини;
  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органни;
  • автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва рўйхатдан ўтказиладиган бошқа техника воситаларини рўйхатдан ўтказувчи органларни;
  • Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини.

Давлат солиқ хизмати органи юридик шахсларга нисбатан қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади
  1. тижорат ташкилоти ҳақиқатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлигини;
  2. мол-мулки мавжудлигини;
  3. юридик ва фаолият кўрсатиш манзилида мавжудлигини;
  4. тижорат ташкилотининг барча қарздорликлари (2-сон картотекаси) таҳлилини;
  5. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлигини текширади;
  6. муассисларининг турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб қилиш чораларини кўради;
  7. молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари муассисларига тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишни таклиф этади. 
  8. тижорат ташкилотининг муҳри, штампларини (агар мавжуд бўлса), давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек, мавжуд бўлса товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказган органга топширтириш чораларини кўради;
  9. йиғилган ва мавжуд маълумотлар асосида тижорат ташкилотининг фаолиятини камерал назоратдан ўтказади.

Тижорат ташкилотининг солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, тижорат ташкилоти муассисларини, уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, давлат солиқ хизмати органлари Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга ўн иш кунида тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборади.

Тижорат ташкилотлари ҳаракатсиз ҳолатида сақланишига уч йил тўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган:

  • ҳаракатсиз ҳолатига ўтказилган тижорат ташкилотлари фаолияти тикланмаган тақдирда, уч иш кунида давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида давлат реестрига тегишли ёзув киритади;
  • тижорат ташкилотининг муҳри, штампларини (агар мавжуд бўлса), давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек, мавжуд бўлса товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилади. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, уч иш кунида бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш органи сайтида эълон берилади.
Chat