Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10427 марта ўқилди

Тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек, спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс.

Тренерлар аттестациядан ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади.

Ваколатли орган:
  • Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича Республика комиссияси;
  • Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази – ишчи орган.

Тақдим этилаётган ҳужжатлар:
  • ариза;
  • паспорт нусхаси;
  • ўрта махсус, олий ёки қайта тайёрлов касбий жисмоний тарбия маълумоти тўғрисидаги диплом(лар) (агар талабгор олий таълим муассасасида сиртқи, махсус сиртқи, кечки таълим олаётган бўлса, у ҳолда таълим муассасасидан ўқиётганлиги тўғрисидаги маълумотнома) нусхаси;
  • дипломда кўрсатилган мутахассислик ёки ихтисосликдан ташқари бошқа йўналиш бўйича тренерлик фолиятини юритувчи шахсга эса танлаган спорт тури бўйича спорт федерацияларининг тавсияси (мавжуд бўлса);
  • илмий унвони ёки даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса);
  • иш жойи бўйича тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки ундан кўчирма (мавжуд бўлса);
  • соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббиёт (психиатрия, наркология ва физиология) муассасаларининг маълумотномалари;
  • охирги 5 йил ичида тайёрлаган спортчилари, уларнинг туман (шаҳар), вилоят, республика ва халқаро спорт мусобақаларида эришган ютуқларини ҳамда ўқув-методик фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
  • квитанция.

Хизмат учун тўлов:  БҲМнинг 1 баравари.

Chat