Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 597 марта ўқилди

Саноат намунаси
Саноат намуналарига буюмнинг ташқи кўринишини белгилайдиган унинг бадиий-конструкторлик ечими тааллуқлидир. Буюм деганда саноат ёки ҳунармандчилик ишлаб чиқарилишидаги исталган буюм, хусусан таркиблардан тузилган буюм, таркиблардан тузилган буюмни йиғиш учун мустақил компонентлар тушунилади.

  • Саноат намунаси сифатида талабнома берилган объектга, агар у янги ва оригинал бўлса Агентлик томонидан рўйхатга олиниб патент берилади ва ҳуқуқий муҳофаза қилинади.

Талабномага қуйидагилар илова қилиниши лозим
  1. Ўзбекистон Республикаси патентини бериш тўғрисида саноат намунасининг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва номига патент сўралаётган шахс, шунингдек, уларнинг яшаш жойлари ва турар жойлари кўрсатилган ариза;
  2. буюм, макет ёки расмни акс эттирган, буюмнинг ташқи кўриниши ҳақида тўлиқ атрофлича тасаввур берадиган тасвирлар жамламаси (буюмнинг тасвири фотосуратлар ёки бошқа кўринишда тақдим этилиши, шу жумладан компьютер графикаси воситасида бажарилган бўлиши мумкин);
  3. саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини ўз ичига олган тавсифи;
  4. буюмнинг умумий кўринишининг чизмаси, эргономик схемаси, конфекцион картаси, агар улар саноат намунасининг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса;
  5. Патент олиш учун топширилган талабномаларга белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат ёки патент божини тўлашдан озод қилиш учун ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат илова этилади.

Давлат божи:
Талабнома берганлик учун, патент беришга, расмий экспертиза ўтказишга ва маълумотларни эълон қилишга талабнома бериш битта ихтирога - БҲМнинг 1 баравари.

Рaсмий экспертизa:
Талабнома топширилган санадан бошлаб 2 (икки ой) ўтгандан кейин Агентлик томонидан ўтказилади.

Саноат мулки объектига патент бериш:
Саноат мулки объектига патент бериш объект рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган санадан эътиборан 10 (ўн) кун ўтганидан кейин Агентлик томонидан амалга оширилади.


Chat