Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2963 марта ўқилди

Темир йўл томонидан багаж ёки юк ҳар бир кечиктириб етказиб берилган сутка (тўлиқ бўлмаган суткалар хам тўлиқ деб ҳисобланади) учун йўловчиларга жарималар тўлаб берилади.

Жарима миқдори
  • багаж учун етказиб бериш нархининг 5%, лекин 50% кўп эмас;
  • юк багажи учун етказиб бериш нархининг 1,5%, лекин 30% кўп эмас;

Юк ташиш режасини бажариш учун вагон ва контейнерларни темир йўл томонидан етказиб бермаганлик учун ва ектазиб берувчининг етказиб берилмаган вагон ва контейнерлардан фойдаланмаганлиги ёки режада назарда тутилган вагонлар ва контейнерлардан воз кечгани учун жарима тўланади.

Етказиб бериш темирйўлга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра кечиккан бўлса (ҳарбий ҳаракатлар, блокада, эпидемия, зилзила, сув тошқини ва ҳ.к.) темирйўл жарима тўлашдан озод этилади.

Chat